Гвардиола кимни «Барселона» президенти сифатида кўришни хоҳлашини билдирди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Гвардиола кимни «Барселона» президенти сифатида кўришни хоҳлашини билдирди

Спорт 19-11-2016, 13:05 883
Гвардиола кимни «Барселона» президенти сифатида кўришни хоҳлашини билдирди

«Манчестер Сити» жамоаси бош мураббийи Хосеп Гвардиола «Барселона» жамоаси президентлигида қайси футболчини кўришни хоҳлашини маълум қилди. Унинг фикрича, жамоа ҳимоячиси Херард Пике келгусида Каталония клуби президенти бўлишга муносибдир. 29 ёшли Пике футболчилик фаолиятини якунлаганидан сўнг, кўк-анорранглиларнинг президенти бўлиш истагини бир неча бор ошкор қилган эди.

Гвардиола бир вақтлар Пике билан бирга «Барселона»да ишлаган. «Мен унинг учун овоз берган бўлардим», — дея мутахассис сўзларини келтиради AS нашри.

Mанба: tribuna.uz


Zamin.uz нинг Facebook’даги расмий саҳифасига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.