
УЕФА Чемпионлар лигаси чорак финалининг биринчи учрашувида “ПСЖ” ва “Астон Вилла” жамоалари ўзаро тўқнаш келмоқда. “Парк де Пренс” стадионида ўтаётган беллашувнинг биринчи бўлими жуда курашларга бой ўтди ва 1:1 ҳисобида якунланди. 35-дақиқада Морган Роджерс “Астон Вилла”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди, аммо орқасидан 39-дақиқада Дезире Дю “ПСЖ” сафида ҳисобни тенглаштирди.
Статистик маълумотларга қараганда, “ПСЖ” жамоаси тўпга эгалик қилишда устунлик қилди (74%) ва 15 марта зарба берди, улардан 6 таси аниқ чиқди. Францияликлар 369 та пас амалга оширишди ва паслар аниқлиги 94% ни ташкил қилди. Уларнинг фоллар сони 4 та бўлиб, карточка олишмаган.
АҚШ клуби ҳисобланган “Астон Вилла” 2 марта зарба берди, шундан фақат 1 таси дарвозага йўналтирилди. Улар тўпни 26% назорат қилган ва 133 та пас билан чекланган. Жамоа 7 марта қоида бузиб, 1 та сариқ карточка олган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!