
Европа Чемпионлар лигасининг чорак финалида “Барселона” ўз уйида “Боруссия Дортмунд”ни йирик — 4:0 ҳисобида мағлуб этди. Лекин баҳсдаги энг катта хабар натижа эмас, Роберт Левандовскининг таърихий рекорди бўлди!
Левандовски: “бундай дубль фақат менда!”
36 ёшли Польша терма жамоаси ҳужумчиси Роберт Левандовски собиқ клуби — “Боруссия” дарвозасини икки бор ишғол қилди ва ўйин қаҳрамонига айланди. Ушбу дубль орқали у Чемпионлар лигаси тарихига янги саҳифа қўшди.
Opta Sports маълумотига кўра, Левандовски — Чемпионлар лигасида учта турли жамоа сафида битта мавсумда 10 тадан ортиқ гол урган ягона футболчи!
- “Боруссия Дортмунд”
- “Бавария Мюнхен”
- “Барселона”
Ушбу жамоаларда у алоҳида мавсумларда 10+ гол уришга муваффақ бўлган. Бундай натижа — на Мессининг, на Роналдунинг қўлидан келмаган!
Тўпурарлар рейтингининг учинчи поғонасида
Дортмундга урилган 2 та гол Левандовскига Чемпионлар лигаси тарихидаги 3-ўринни мустаҳкамлаш имконини берди:
🥇 Криштиану Роналду — 140 та гол
🥈 Лионель Месси — 129 та гол
🥉 Роберт Левандовски — 107 та гол
Унинг ортида ҳеч ким унчалик яқинлаша олмаяпти. Польшалик форвард эса бу мавсумда ҳам тўпурарлик пойгасида жиддий ҳаракат қилмоқда.
Левандовски нафақат “Боруссия”ни енгди, балки тарихни ҳам қайта ёзди. Мессиву Роналду каби юлдузлар ҳам қила олмаган ишни уддалади. Агар у шундай темпда давом этса, рекордлар ҳали тўхтамайди! «Замин»ни Telegram’да ўқинг!