date
views 7 057

Элдор Шомуродов «Рома»да қолиш учун маошини камайтирди

Элдор Шомуродов «Рома»да қолиш учун маошини камайтирди
Ўзбекистон миллий жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов Италиянинг «Рома» клубида қолиш учун маоши камайишига рози бўлди, деб Tribuna.uz хабар берди.

Calciomercato нашри маълумотига кўра, клуб ва футболчи амалдаги шартномани яна бир йилга — 2027 йил ёзигача узайтиришга келишиб олган. Янгиланган келишувга мувофиқ, Элдорнинг маоши маълум миқдорда камайган.

Маълумот учун, Шомуродов жорий мавсум «Рома» сафида барча мусобақаларда 30 та ўйинда иштирок этди, 6 та гол ва 3 та голли пас муаллифи бўлди. Transfermarkt маълумотига кўра, ҳозирда унинг трансфер баҳоси 4 миллион еврони ташкил қилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт