
Мадридликларнинг муҳим футболчиларидан бири бўлган Антонио Рюдигер сўнгги бир неча ой мобайнида жароҳати сабаб оғриқларга қарамай майдонга тушаётгани маълум бўлди.
Германиялик 32 ёшли ҳимоячи, оғриқларга қарамай, жамоасини қўллаб-қувватлашда давом этмоқда. Шу билан бирга, мунтазам юкламалар ва дам олишнинг етишмаслиги туфайли унинг аҳволи янада оғирлашиб бормоқда.
Ҳозирча клуб бу борада аниқ қарорга келмаган бўлса-да, жарроҳлик амалиёти эҳтимоли истисно қилинмаяпти. Агар Рюдигер ҳам узоқ муддатга даволанишга кетадиган бўлса, бу мавсум охиригача жиддий жароҳат олган Дани Карвахаль, Эдер Милитао ва Ферлан Мендидан кейин "Реал" учун яна бир катта йўқотишга айланиши мумкин.
Бу каби вазият жамоанинг мавсум сўнггидаги муҳим беллашувлари олдидан бош мураббий Карло Анчелотти учун жиддий бош оғриғи бўлиши турган гап. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар