date
views 122

Кевин де Брюйне “Манчестер Сити”ни тарк этади: янги манзил қаер?

Кевин де Брюйне “Манчестер Сити”ни тарк этади: янги манзил қаер?
Сўнгги ўн йил давомида «Манчестер Сити» таркибида жамоанинг муҳим фигураларидан бири бўлиб келган Кевин де Брюйне мавсум якунланиши билан клуб билан хайрлашади.

Бельгиялик тажрибали ярим ҳимоячига қизиқиш билдираётган жамоалар сони ортиб бормоқда. Бу ҳақда машҳур журналист Мелисса Редди хабар тарқатди.

Манбада келтирилишича, «Астон Вилла» клуби раҳбарияти 33 ёшли футболчини ўз сафларига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқяпти.

Шунингдек, Кевин де Брюйнени ўз таркибига жалб қилиш ниятида бўлган жамоалар қаторида «Манчестер Юнайтед», «Челси», «Арсенал» ва «Ньюкасл» каби Англиянинг етакчи клублари ҳам борлиги маълум қилинди.

Аслида «шаҳарликлар» ҳам мавсумнинг ҳал қилувчи палласида юқори даражадаги ўйин кўрсатаётган де Брюйнега яна бир йиллик шартнома таклиф этганди. Аммо клубда энг юқори маош оладиган икки футболчидан бири бўлган Кевинга янги шартнома бўйича кўрсатилган маблағ миқдори маъқул келмади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Кевин де Брюйне “Манчестер Сити”ни тарк этади: янги манзил қаер?