
Бугун Европа Чемпионлар лигасининг орзиқиб кутилаётган ярим финал ўйини бўлиб ўтади. Унда каталониялик "Барселона" ўз майдонида Италиянинг "Интер" клубини қабул қилади. Мазкур учрашув мухлисларнинг алоҳида эътиборида турибди, чунки икки жамоа ҳам бу мавсум Европа майдонларида ажойиб ўйин намойиш қилиб келмоқда.
Ушбу супер баҳс олдидан бир қатор машҳур спорт сайтлари ўйин натижаси бўйича ўз тахминларини эълон қилди.
Жумладан, Британиянинг нуфузли "SportMole" нашри каталонияликларнинг ўз майдонидаги кучли ўйинига ишонмоқда ва учрашувда "Барселона"нинг 2:0 ҳисобида ишончли ғалаба қозонишини тахмин қилмоқда.
"90MIN" сайти эса жамоаларнинг бир-бирига нисбатан яқин савияси ва кучлар тенг келишига эътибор қаратиб, кичик устунлик билан "Барселона" 2:1 ҳисобида зафар қучишини башорат қилди.
Ҳиндистондаги машҳур спорт платформаси "Sportskeeda" мутахассислари "Барселона"нинг ҳужумкор футболчилари баҳс тақдирини ҳал қилишига ишонишмоқда ва "Интер"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этишини тахмин қилишди.
Айтиш лозимки, бу тахминлар мухлисларнинг учрашувга бўлган қизиқишини янада оширмоқда. Бугун тун ярмида бошланадиган ушбу ўйинда қайси жамоа зафар қучиши ҳақидаги савол очиқ қолмоқда. Бироқ аниқ бўлгани шуки, ушбу баҳс Европа Чемпионлар лигасининг энг қизиқарли учрашувларидан бири бўлади. Бундай ўйинни ўтказиб юборманг!
Европа ЧемпионлариБарселона ИнтерСпорт СайтлариБаҳс НатижасиФутбол ТахминлариМухлис Қизиқиши Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар