date
views 447

"Реал Мадрид" Давид Алаба билан хайрлашмоқчи. Сабаб – жароҳат ва юқори маош

"Реал Мадрид" Давид Алаба билан хайрлашмоқчи. Сабаб – жароҳат ва юқори маош
"Реал Мадрид" клуби тажрибали ҳимоячи Давид Алаба билан хайрлашиш эҳтимоли катта. Бу ҳақда Испания матбуотида хабар берилмоқда. Маълум қилинишича, 32 ёшли австриялик футболчи клуб раҳбариятининг ишончини тўлиқ қозона олмаган. Айниқса, унинг сўнгги жароҳати ҳамда жуда юқори маоши клуб учун ортиқча муаммога айланган.

Ҳимоячи апрель ойи охирида чап тиззасидан жиддий жароҳат олган ва операция қилинган эди. Унинг жорий шартномаси 2026 йил ёзигача амал қилади, аммо мадридликлар унинг солиқлар ҳисобга олинганда йилига 22,5 миллион евролик юқори маошидан халос бўлишни исташмоқда.

Давид Алаба бу мавсумда "Реал" таркибида бор-йўғи 14 та ўйинда иштирок этди. Унинг тез-тез жароҳатланиши ва юқори харажатлари клуб раҳбариятини жиддий ўйлантириб қўйган. Шу боис, ёзги трансфер ойнасида клуб ва футболчи ўртасидаги ҳамкорлик якунланиши эҳтимоли юқори.

Сизча, "Реал" Алаба билан хайрлашиши тўғри қарор бўладими?
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Реал Мадрид" Давид Алаба билан хайрлашмоқчи. Сабаб – жароҳат ва юқори маош