
Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган “Сурхон” – “Пахтакор” (2:1) учрашувидан сўнг “шерлар” устози Педру Морейра ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди. Мураббийнинг таъкидлашича, Ўзбекистон чемпионати ҳар куни кураш талаб қиладиган турнирга айланган.
“Ўзбекистон чемпионатида ҳар бир жамоа ўз сўзини айтмоқда. Бугун ҳам бунга яққол мисол бўлди. “Сурхон” жамоаси кучли ҳаракат қилди ва бизни жиддий қийинчиликка дучор этди.
Иккала жамоа ҳам фаол ҳаракат қилди, аммо биринчи бўлимдаоқ биз бир киши кам бўлиб қолдик — бу албатта, ўйинга жиддий таъсир кўрсатди.”
“Ўйин бошиданоқ қийин кечди, лекин характер кўрсатдик”
Португалиялик мутахассис ўйиндаги ноодатий сценарий ҳақида ҳам тўхталиб ўтди:
“Ўйин бошидаоқ нохуш вазиятга тушиб қолдик. Бир киши кам бўлиб ўйнаш ҳар доим ҳам осон эмас. Шундай бўлса-да, йигитлар руҳан енгилмади.
Мен уларга ҳар доим айтаман — клуб учун борингизни беринг, майдонда охиригача ҳаракат қилинг. Бугун ҳам шундай бўлди.
Албатта, ғалаба учун ҳаракат қилдик. Лекин бугунги ҳолатда бу иш анча мураккаб вазифа эди.”
“Йигитлар сўнгги дақиқаларгача курашди”
Морейра жамоасининг сўнгги паллагача юракдан ҳаракат қилганини алоҳида эътироф этди:
“Ўйинчиларим охирги дақиқаларгача таслим бўлишмади. Бу – мен учун жуда муҳим. Уларнинг характер кўрсатиши, мағлубиятга қарамасдан, ўйинга муносиб ёндошуви мен учун ютуқ.
Албатта, натижа ҳам муҳим, лекин шундай шароитдаги курашчанлик футболчиларнинг ички руҳиятидан дарак беради.”
“Пахтакор” жамоаси термизда мағлубиятга учраган бўлса-да, Педру Морейра учун бу ўйин футболчиларнинг иродаси ва садоқатини кўрсатиб берди. Энди “шерлар” навбатдаги баҳсларда хатолар устида ишлаб, натижаларни яхшилашга бел болишади.
Сиз нима деб ўйлайсиз — “Пахтакор” ушбу мағлубиятдан кейин қайта куч йиғиб, чемпионлик курашида ўз сўзини айта оладими? «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар