
Кеча Осиё футбол конфедерациясининг (ОФК) Чақирув кубоги финали бўлиб ўтди. Ҳал қилувчи баҳсда Туркманистоннинг «Аркадаг» клуби Камбоджанинг «Свайриенг» жамоасига қарши майдонга тушди. Камбоджанинг «Свайриенг Стэдиум» аренасида бўлиб ўтган учрашув қизиқарли ва кескин курашларга бой тарзда кечди.
Ўйиннинг биринчи бўлимида ҳар икки жамоа ҳам эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилди ва танаффусга голсиз дуранг билан чиқиб кетишди. Иккинчи бўлим бошиданоқ туркман футболчилари майдонда устунликни ўз қўлларига олишди ва рақиб дарвозасига босим уюштиришди.
59-дақиқада туркманистонлик футболчи Сафаров рақиб дарвозасини аниқ нишонга олиб, ҳисобни очди. Бу голдан сўнг «Аркадаг» жамоаси ғалабага яқинлашганди. Бироқ учрашувнинг 82-дақиқасида мезбонлар жамоаси ҳужумчиси Сарет ҳисобни тенглаштириб, ўйинни қўшимча бўлимларга олиб ўтишга мажбур қилди.
Қўшимча бўлимларда «Аркадаг» янада фаоллашди. Айниқса, учрашувнинг 112-дақиқасида жамоанинг етакчиларидан бири ҳисобланган Аннадурдиев муҳим вазиятда гол уриб, жамоасини олдинга олиб чиқди. Унинг бу голи «Аркадаг» клубига ғалаба ва клуб тарихидаги биринчи халқаро совринни тақдим қилди.
Шу тариқа, 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан Туркманистон вакиллари биринчи марта ОФКнинг халқаро турнирида зафар қучди. Бу эса Туркманистон футболи учун катта ютуқ сифатида баҳоланди ва «Аркадаг» клуби учун янги тарихий саҳифа очилди.
Ўйин якунлангач, Туркманистонда ва «Аркадаг» клубининг мухлислари орасида байрам кайфияти ҳукмрон бўлди. Жамоа эса келгуси мавсумларда янада каттароқ марраларни кўзлашини маълум қилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар