date
views 113

Англия кубоги. «Манчестер Сити» финалда «Кристал Пэлас»га мағлуб бўлди

Англия кубоги. «Манчестер Сити» финалда «Кристал Пэлас»га мағлуб бўлди
Англия кубоги финалида «Манчестер Сити» «Кристал Пэлас»га қарши ўйнади ва 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Учрашувнинг 17-дақиқасида Эбериче Эзе ҳисобни очди ва унинг голи ўйин якунига қадар ягоналигини сақлаб қолди.

Ўйиннинг 36-дақиқасида Омар Мармуш белгиланган пенальтини голга айлантира олмади. 58-дақиқада Муниоз орадаги фарқни иккитага оширган эди, аммо гол офсайд сабабли бекор қилинди.

Шу тариқа, «Кристал Пэлас» ўз тарихида илк бор ушбу совринга эга чиқди. «Шаҳарликлар» эса мавсумни совринсиз якунламоқда.

«Кристал Пэлас» – «Манчестер Сити» 1:0
Гол
: Эзе 17'
«Кристал Пэлас»: Ҳендесрон, Муниоз, РИчардс, Лакруа, Гэҳи, Митчелл, Вартон, Камада, Сарр, Эзе, Матета.
«Манчестер Сити»: Морено, Аканжи, Диаш, Гвардиол, О'райли, Бернарду, Де Брюйне, Савинио, Мармуш, Доку, Ҳоланд.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Англия кубоги. «Манчестер Сити» финалда «Кристал Пэлас»га мағлуб бўлди