
Европа футболидаги муҳим воқеалардан бири сифатида қайд этилган ПСЖнинг илк Чемпионлар Лигаси ғалабасига жаҳон юлдузи Неймар ҳам ўз муносабатини билдирди. Париж клуби шанба куни бўлиб ўтган финалда "Интер"ни кутилмаган тарзда — 5:0 ҳисобида мағлуб этиб, ўз тарихидаги илк ЕЧЛ совринини қўлга киритди.
Собиқ ПСЖ юлдузи бўлган Неймар ушбу севинчли лаҳзани четда кузатиб турмади. У ижтимоий тармоқда ПСЖ футболчилари совринни кўтарган пайтдаги суратни жойлаштирди ва постга қисқа, аммо самимий сўзлар ёзди: "Табриклайман."
Эслатиб ўтамиз, Неймар 2017 йилда "Барселона"дан ПСЖга рекорд 222 миллион евро эвазига ўтиб, жаҳон трансфер тарихидаги энг қиммат футболчига айланган эди. Олти йил давомида парижликлар сафида ўйнаган Неймар 2023 йилда 90 миллион евро миқдоридаги трансфер орқали Саудиянинг “Ал-Ҳилол” клубига йўл олган. У ерда қисқа фаолиятдан сўнг, 2024 йил бошида эркин агент сифатида ўз юртининг “Сантос” клубига қайтди.
Бразилиялик ҳужумчининг ПСЖга бўлган самимий муносабати, шунингдек, унинг ушбу клуб тарихидаги ўрни футбол жамоатчилиги томонидан алоҳида эътироф этилмоқда. Неймар ПСЖ сафидаги фаолияти давомида бир қатор чемпионлик ва кубоклар билан бирга, мухлислар қалбидан ҳам муносиб жой эгаллаган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг