date
views 99

Ўзбекистоннинг мундиалга чиқиши тасодиф эмас – ислоҳотлар натижаси!

Ўзбекистоннинг мундиалга чиқиши тасодиф эмас – ислоҳотлар натижаси!
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг тарихий ютуғи – 2026 йилги Жаҳон чемпионатига йўлланмаси футбол жамиятида жиддий баҳсларга ва юқори баҳоларга сабаб бўлмоқда. Буюк спорт нашри — The Athletic бу жараёнда муҳим роль ўйнаган, Ўзбекистон футбол ассоциацияси техник директори, бельгиялик мутахассис Гай Киаланинг фикрларига алоҳида эътибор қаратди.

Ғалабага ишончсизлик — энг катта тўсиқ эди

Гай Киала ўз интервьюсида айтиб ўтдики, аввало футболчилар ва мураббийлар онгидаги “биз ҳали етарли эмасмиз” деган иллатни йўқотишга тўғри келди. Илгариги ўйинларда ҳаддан ташқари эҳтиёткор ва ҳимоявий услуб асос қилинган, рақиб кучлироқ, деб ҳисобланган. Энди эса бундай тушунча тугал топди.

“Биз ҳар бир майдонга фақат ғалаба учун чиқяпмиз. Энди йигитларда шундай шиор бор: ‘Ғалабага бўлган интилиш ютқазиб қўйишдан кўра кучлироқ бўлиши шарт!’”

Тактик ёндашув, ҳужумкор руҳ ва ўзига ишонч

Бугунги терма жамоа энди фақат ҳимояга эмас, ҳужумга ҳам жиддий эътибор қаратадиган, рақибни майдонда босим остида қолдира оладиган уюшқоқ ва динамик таркибга айланган. Бу муваффақиятнинг пойдевори эса – аниқ стратегия ва ишонч билан қурилган тизимдир.

Ўзбекистонда потенциал улкан — Европа энди бундан кўз юмайди

Гай Киала Ўзбекистонни “энг кам ўрганилган бой футбол бозори” деб атади. Чунки шу пайтгача Европа скаутлари Африка, Жанубий Америка ёки Япония сингари мамлакатларга катта эътибор қаратиб, Ўзбекистондаги иқтидорларни кўздан қочириб юришган.

Аммо энди вазият тубдан ўзгармоқда. Ҳусусан, Абдуқодир Ҳусановнинг "Манчестер Сити"га ўтиши, ёшлар термаларидаги мунтазам муваффақиятлар Европа клубларининг эътиборини жалб қила бошлади.

Жаҳон чемпионатига йўл – 30 йиллик орзининг рўёби

Ўзбекистон 1991 йилда мустақилликка эришганидан сўнг футбол соҳасида узоқ ва синалган йўлни босиб ўтди. Бир неча бор саралаш босқичларида омад етишмаган бўлса-да, бугунги натижа кўп йиллик меҳнат, тизимли ислоҳотлар ва кучли ироданинг самарасидир.

Жаҳон чемпионатида қатнашиш – нафақат футболчилар, балки бутун халқ учун фахрли воқеа. Миллий терма жамоа энди нафақат Осиёда, балки глобал миқёсда ҳам ўз ўрнини мустаҳкамламоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистоннинг мундиалга чиқиши тасодиф эмас – ислоҳотлар натижаси!