date

“Ал-Ҳилол”дан Тео Эрнандесга шов-шувли таклиф: 4 баробар юқори маош!

“Ал-Ҳилол”дан Тео Эрнандесга шов-шувли таклиф: 4 баробар юқори маош!
Саудия Арабистонининг энг нуфузли клубларидан бири — “Ал-Ҳилол” Франция терма жамоаси ва “Милан” клуби ҳимоячиси Тео Эрнандесни ўз сафида кўришни қатъий истамоқда. Пабло Оливейра тарқатган маълумотларга кўра, саудияликлар ҳозирда “россонерилар” билан расмий музокараларни бошлаб юборган.

Илк трансфер таклифи 20 миллион евро миқдорида бўлган ва у босқичма-босқич оширилиши мумкин. Аммо бундан-да қизиқарлиси — “Ал-Ҳилол” Теога мавсумлик 16 миллион евро атрофида маош таклиф қилмоқда. Бу — “Милан”даги ҳозирги даромадидан тўрт баробар юқори!

27 ёшли маҳоратли ҳимоячи ўтган мавсумда “Милан” сафида 49 учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол ва 6 та ассист билан фаол иштирок этган. Унинг ҳужумга уланиш қобилияти ва техникаси билан бирга жисмоний бақувватлиги Европада ҳам юксак баҳоланади.

Transfermarkt портали экспертлари Тео Эрнандеснинг бозор қийматини 40 миллион евро деб баҳоламоқда. Унинг “Милан” билан амалдаги шартномаси 2026 йилгача амал қилади.

Ҳозирча “Милан” раҳбарияти трансфер бўйича расмий баёнот бермаган, аммо саудияликлар томонидан таклиф қилинган маблағлар жамоани жиддий ўйга солиши аниқ. Агар келишув амалга ошса, Эрнандес Саудия чемпионатидаги навбатдаги юлдузга айланади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Ал-Ҳилол”дан Тео Эрнандесга шов-шувли таклиф: 4 баробар юқори маош!
-->