
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2026 саралаш турнирининг охирги турида Қатар устидан йирик ҳисобда ғалабага эришди. 10 июн куни Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида ўтказилган учрашув 3:0 ҳисобида мезбонлар ғалабаси билан якунланди.
Биринчи бўлимда Азиз Турғунбоев ҳисобни очди. У 28-дақиқада ўнг қанотда икки рақибдан ўтиб, жарима майдонига ёриб кирди ва тўпни тўсин остидан дарвоза тўрига киритиб, супергол муаллифига айланди.
Ўйин давомида мезбонлар тўлиқ устунликка эришди, биринчи бўлимда ҳам, иккинчи бўлимда ҳам жамоа етакчиси Элдор Шомуродовда ҳисобдаги фарқни ошириш учун етарлича имкониятлар бўлди. Аммо фақат 86-дақиқага келиб ўз мақсадига эришди. Иккинчи бўлимда захирадан ўйинга қўшилган Жамшид Искандеровнинг майдоннинг иккинчи қисмидан берган узатмасига етиб борган ҳужумчи бир ҳаракат билан тўпни ўзига бўйсундириб, иккинчи ҳаракатда меҳмонлар дарвозасини ишғол этди.
90+2-дақиқада эса Шомуродовнинг ўрнига майдонга туширилган Игор Сергеев бурчакдан оширилган тўпни дарвоза тўрига йўллади, бу унинг тўпга биринчи тегиниши эди. Эътиборли жиҳати, унга ҳам Искандеров ассистентлик қилди.
ЖЧ 3-саралаш босқичи
"А" гуруҳи. 10-тур
Ўзбекистон – Қатар 3:0
Голлар: Азиз Турғунбоев 28, Элдор Шомуродов 86, Игор Сергеев 90+2
Ўзбекистон: 1.Ўткир Юсупов, 2.Абдуқодир Ҳусанов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 6.Акмал Мозговой, 9.Одилжон Ҳамробеков, 10.Жалолиддин Машарипов, 13.Шерзод Насруллаев, 14.Элдор Шомуродов, 19.Азизбек Турғунбоев, 22.Аббос Файзуллаев, 23.Ҳусниддин Алиқулов.
Захира: 12.Абдувоҳид Неъматов, 16.Ботирали Эргашев, 4.Фарруҳ Сайфиев, 5.Рустам Ашурматов, 7.Отабек Шукуров, 8.Жамшид Искандеров, 11.Руслан Жиянов, 15.Умарбек Эшмуродов, 17.Абдурауф Бўриев, 18.Абдулла Абдуллаев, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 21.Игорь Сергеев.
Қатар: 21.Салоҳ Закария, 3.Абдаллаҳ Сирелхатим, 4.Аҳмад Суҳайл, 6.Абдил Азиз Хатим, 7.Аҳмад Алганеҳи, 8.Мустафо Ториқ, 10.Акром Афиф, 13.Амро Сураг, 14.Ҳумам Аҳмад, 15.Бассам Ҳушам, 23.Ассим Мадибо.
Захира: 1.Шиҳаб Мамдуҳ, 22.Мишаал Баршам, 2.Набил Ирфон, 5.Ториқ Салмон, 9.Муҳаммад Мунтари, 11.Эдмилсон Жуниор, 12.Муҳаммад Насеур, 16.Муҳаммад Имад, 17.Исмоил Муҳаммад, 18.Абдилраҳмон Фаҳми, 19.Алмоез Али, 20.Аҳмад Алрави.
Огоҳлантиришлар: Абдулазиз Ҳатим 33, Бассам 41, Афиф 67, Мунтари 67, Ҳумума 72. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг