date
views 100

Гаттузо Италия термасини бошқариши мумкин — Спаллетти кетди

Гаттузо Италия термасини бошқариши мумкин — Спаллетти кетди
Италия футболида янги давр бошланиши мумкин. “Хайдук” клуби билан шартномасини якунлаган собиқ афсонавий футболчи ва ҳозирги мураббий Женнаро Гаттузо Италия миллий терма жамоасини бошқариш учун асосий номзод сифатида кўрилмоқда.

47 ёшли мутахассис айнан терма жамоанинг етакчиси сифатида футболга қайтиши мумкин. Маълумотларга кўра, Италия футбол федерацияси Гаттузони бош мураббийлик лавозими учун биринчи рақамли номзод сифатида белгилаб бўлган.

Гаттузодан ташқари мураббийлик учун яна икки машҳур ном орада юрибди — Даниэле Де Росси ва Фабио Каннаварро. Аммо федерация раҳбарияти айнан Гаттузони танлаш тарафдори бўлаётгани айтилмоқда. Сабаби — унинг жангчи характери ва футболчиларга таъсир ўтказа олиш қобилияти юқори баҳоланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Италия терма жамоаси жаҳон чемпионати саралаш босқичининг илк ўйинида мағлубиятга учраган эди. Бу натижа ортидан амалдаги мураббий Лучано Спаллетти ўз лавозимини тарк этишини расман эълон қилди.

Гаттузо мураббий сифатида аввал “Милан”, “Наполи”, “Валенсия” ва “Марсел” каби клубларда фаолият юритган. Унинг раҳбарлигида жамоалар жанговор, интизомли ва руҳан барқарор ўйин кўрсатиши билан танилган.

Агар федерация қарорни расман эълон қилса, Италия терма жамоаси янги жаҳон чемпионати саралаш босқичини янги руҳда, янги етакчи остида бошлайди. Бу эса, янги тарих учун йўл очиши мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Гаттузо Италия термасини бошқариши мумкин — Спаллетти кетди