
Европа футболининг сўнгги йиллардаги етакчи ярим ҳимоячиларидан бири – Кевин де Брюйне янги клубга кўчиб ўтди. Бельгия терма жамоаси етакчиси эндиликда Италия А Сериясининг номдор жамоаси — “Наполи” шарафини ҳимоя қилади. Бу ҳақда Неапол клуби матбуот хизмати расман эълон қилди.

Аввалроқ тарқалган маълумотларга кўра, Кевиннинг шартномаси “2+1” схемаси асосида тузилган — яъни, футболчи икки йиллик келишувга қўл қўйган, зарурат туғилса, келишув яна бир йилга узайтирилиши мумкин.
"Манчестер Сити"даги давр якунланди
Де Брюйне 2015 йилдан буён “Манчестер Сити” клубида тўп суриб келаётганди. Унга Англия Премьер-лигасидаги энг самарали плеймейкерлардан бири сифатида қаралар эди. Унинг "шаҳарликлар" сафидаги фаолияти давомида жамоа бир неча бор чемпионликни қўлга киритди ва Европа ареналарида ҳам жиддий рақибга айланди.
Ўтган мавсумда Кевин 40 та расмий учрашувда майдонга тушди. У 6 та гол муаллифи бўлди ва 8 маротаба ҳамдажамоадошларига ассистентлик қилди.
Неаполда янги чақириқ
"Наполи" учун бу трансфер нафақат жамоа салоҳиятини ошириш, балки мухлислар эътиборини тортувчи муҳим қадам ҳамдир. Итальян клуби сўнгги мавсумларда Европа майдонларида кучли рақобатчи сифатида ўзини кўрсатмоқда ва де Брюйне каби тажрибали футболчининг келиши билан жамоа янада юқори мақсадлар сари интилиши кутилмоқда.
Футбол ишқибозлари учун эса бу трансфер жуда қизиқарли: Кевин де Брюйне каби техникавий маҳоратга эга ўйинчининг А Серияда қандай ҳаракат қилиши катта қизиқиш уйғотмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар