date
views 3 704

Дембеле «Олтин тўп» учун энг муносиб деб топилди

Дембеле «Олтин тўп» учун энг муносиб деб топилди
Франциянинг машҳур спорт нашри L'Équipe ва Ipsos агентлиги томонидан ўтказилган сўров натижаларига кўра, мамлакат аҳолисининг 44 фоизи «Олтин тўп» мукофотини Усман Дембеле олиши керак деб ҳисоблайди, деб lequipe.fr хабар берди.

Усман Дембеле жорий мавсумда ПСЖ билан Чемпионлар лигасини ютиб, юксак натижаларга эришди. Сўров натижаларида у ўз рақобатчилари — Ламине Ямал (21%) ва Килиан Мбаппе (21%)дан анча олдинда турди.

Қолган футболчилар орасидан Мо Салах, Доннарумма, Ҳарри Кейн 3%дан овоз олди, Рафинья — 2%, бошқа номзодларга эса 4% овоз берилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Дембеле «Олтин тўп» учун энг муносиб деб топилди