
Яқин кунларда Америка Қўшма Штатларида бўлиб ўтадиган “Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати-2025” мусобақаси юртимиз футбол ишқибозлари учун ҳам очиқ бўлади. Турнир мамлакатимиз телеканаллари орқали тўғридан тўғри эфирда намойиш этилади.
Олинган маълумотларга кўра, МТРК таркибидаги “Спорт ТВ” ва “Футбол ТВ” телеканаллари “Зўр ТВ” билан ҳамкорликда ушбу нуфузли мусобақани намойиш этиш ҳуқуқини қўлга киритган. Бу эса юртимиздаги футбол мухлисларига дунёдаги энг кучли клублар иштирокидаги баҳсларни уйда ўтирган ҳолда томоша қилиш имконини беради.
Маълумот ўрнида, “Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати-2025” 14 июнь куни ўз старт финишини бериб, 13 июль санасига қадар давом этади. Турнирда турли қитъалардан саралаб олинган кучли жамоалар қатнашади. Жаҳон футболи юлдузлари иштирокида ўтадиган ушбу беллашувда юқори даражадаги ҳаяжон ва кураш кутилмоқда.
Футбол мухлислари учун бу имконият – нафақвт юқори сифатли спорт тамошаси, балки футболдан баҳра олиш, таҳлил қилиш ва ўз севимли жамоаларини қўллаб-қувватлаш учун қимматли лаҳзадир. Трансляция ҳуқуқининг Ўзбекистон томонидан қўлга киритилиши — мамлакатимиз медиа соҳасидаги катта ютуқлардан бири ҳисобланади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар