
Англиянинг “Манчестер Сити” жамоасига яқинда қўшилган нидерландиялик иқтидорли ярим ҳимоячи Тейани Рейндерс ўзининг янги клубдаги вазифалари ва мақсадлари ҳақида журналистларга интервью берди. Унинг айтишича, у машҳур Кевин Де Брюйненинг ўрнини босиш ниятида эмас — балки “Сити” сафида ўз услубини намоён этишни истайди.
“Мен бу ерга бирон кимнинг ўрнини тўлдириш учун келмадим. Менинг мақсадим – ўзимнинг ўйинимни кўрсатиш. Шубҳасиз, мен турли футболчиларнинг ҳаракатларини ўрганаман, улардан ниманидир қабул қиламан. Масалан, Кевин Де Брюйненинг позицияни баҳолаши ва аниқ узатмалари менга жуда ёқади. Аммо мен у эмасман – мен Тейани Рейндерсман”, – деди янги трансфер давомида.
Рейндерс жорий йилнинг 11 июнь куни расман “Милан” жамоасидан “Манчестер Сити”га ўтгани эълон қилинганди. Италиядаги фаолияти давомида у ўзини универсал ва ақл билан ўйнайдиган футболчи сифатида намоён қилган. Унинг тактик савияси, пас маданияти ва позицион ҳаракатлари Хосеп Гвардиоланинг ўйин услубига мос келади.
Айни пайтда “Манчестер Сити”да янги мавсум учун кучли таркиб шакллантирилмоқда. Кевин Де Брюйненинг “Наполи”га кетиши билан жамоа марказида бўшлиқ юзага келганди. Бироқ Гвардиола ва жамоа раҳбарияти ушбу йўқотишни Рейндерс билан компенсация қилишга умид қилмоқда.
АПЛ 2024/25 йилги мавсумида “Сити” учинчи ўринни эгаллади. Бу натижа клуб тарихида паст деб ҳисобланмасада, мураббийлар штаби чемпионликни қайтариш учун янги қўшимчаларга ишонмоқда. Рейндерснинг трансфери эса шу йўлдаги муҳим қадамлардан бири сифатида баҳоланмоқда.
Мухлислар эса нидерландиялик футболчининг янги жамоада қандай фаолият олиб боришини катта қизиқиш билан кузатмоқда. Унинг техник имкониятлари, универсал позицияларда ўйнаши ва майдондаги ақлли қарорлари “Сити”га янги ранг беришини интиқлик билан кутишмоқда.
Тейани Рейндерснинг “Манчестер Сити”даги тарихи эндигина бошланмоқда. У ўз номини шу клубда ёзишга тайёр экани шубҳасиз. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар