
Каталониянинг машҳур клуби "Барселона" яна молиявий босим остида қолди. Европада қўлланиладиган молиявий фэйр-плей қоидаларига амал қилиш учун клуб жиддий чоралар кўришга мажбур бўлмоқда.
Яқинда дарвозабон Жоан Гарсияни 25 миллион евро эвазига сотиб олган "Барса" ҳужум чизиғини мустаҳкамлаш учун “Атлетик” клуби юлдузи Нико Уильямс билан ҳам келишувга яқинлашмоқда. Аммо бу трансферлар молиявий жиҳатдан балансни бузмаслиги учун, бош мураббий ва раҳбарият 7 нафар футболчидан воз кечишни режа қилмоқда.
Жамоани тарк этиши мумкин бўлган футболчилар орасида тажрибали дарвозабон Марк-Андре тер Стеген ва унинг ёрдамчиси Иньяки Пенья ҳам бор. Шунингдек, ярим ҳимоячилардан Ориоль Ромеу ва Пабло Торре, ҳимоячи Андреас Кристенсен ҳамда ҳужумчилар Ансу Фати ва Пау Виктор трансфер рўйхатида турибди.
Бу қарор мухлислар орасида турлича муносабатларга сабаб бўлмоқда. Айримлар жамоа келажаги учун бу зарур қарор деб ҳисобласа, бошқалар севимли футболчиларнинг кетишига норози. Айниқса, Ансу Фати ва Тер Стеген каби юлдузлар билан хайрлашиш ғалати туюлмоқда.
Шу билан бирга, клубнинг бош мақсади мувозанатни сақлаб қолиш ва янги трансферлар учун йўл очишдир. "Барселона" бу чоралар орқали янги мавсумда яна юқори мақсадлар сари интилишни кўзламоқда. Мухлислар эса клуб раҳбариятидан тўғри қарорлар ва юқори натижалар кутишмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар