
Сўнгги йилларда Испания Ла Лигасида ўзига хос барқарор ўйини билан мухлислар ва мутахассислар эътиборини қозонган “Реал Сосьедад” яримҳимоячиси Мартин Субимендининг келажаги яна футбол оламида муҳокама марказига айланди. Баск миллати вакили бўлган 26 ёшли маҳоратли футболчи Европа грандларининг диққат марказида турибди.
Fichajes нашрининг маълум қилишича, Субименди “Реал Мадрид”дан келиб тушган қизиқишларга аниқ жавоб берган ва ўз сўзларида "мен ҳеч қачон 'Реал'га ўтмайман", дея таъкидлаган. Бу қатъий қарор Англия клубларига, айниқса “Арсенал”га катта умид бағишламоқда.
Лондоннинг машҳур жамоаси бош мураббий Микель Артета раҳбарлигидаги янги мавсум учун жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Унинг режаларида марказий яримҳимояни мустаҳкамлаш муҳим ўрин эгаллайди ва бу вазифа учун айнан Субимендини асосий номзод сифатида кўрмоқда.
Футболчининг “Реал Сосьедад” билан амалдаги шартномасида 60 миллион евролик бадал пули кўрсатилган. Аммо “Арсенал” раҳбарияти уни қўлга киритиш учун яна беш миллион евро қўшимча тўлашга тайёрлигини маълум қилган. Ундан ташқари, клуб шартномани қисмлар бўйича тўлаш бўйича келишувга умид қилмоқда.
Микель Артета ўз юртдоши бўлган Мартин Субимендини жамоага келтириш орқали майдон марказида техник ва тактик устунликка эришишни режалаштирмоқда. Субимендининг ўйин услуби — аниқ паслар, позицияда тўғри туриш ва қарама-қарши ҳужумни узиб қўйиш қобилияти “Арсенал”нинг фалсафасига мос тушади.
Бу трансфер амалга ошса, “Арсенал” Ла Лигада тобора кўпроқ порлаётган маҳоратли яримҳимоячини ўз сафида кўради. Мартиннинг “Реал Мадрид”ни рад этиши эса мухлислар орасида унинг шахсий қадриятлари ва принципларга садоқати сифатида қабул қилинмоқда.
Энди барча назарлар Лондон клуби ва “Реал Сосьедад” ўртасидаги музокараларга қаратилган. Яқин кунларда Субимендининг тақдирига ойдинлик киритилиши кутилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар