date

ЦСКА бош мураббийи Челестини маош сабабли қамалиш хавфи остида қолди

ЦСКА бош мураббийи Челестини маош сабабли қамалиш хавфи остида қолди
Москванинг ЦСКА жамоасида янги бош мураббий лавозимини эгаллаган швейцариялик Фабио Челестини фаолиятида ноодатий ва жиддий муаммо юзага келди. Жаҳон футболида бундай ҳолат камдан-кам учрайди: бош мураббий ўз юртидаги қонунлар туфайли Россиядаги клубдан олган маоши учун жазога тортилиши мумкин.

Blick нашри ёзишича, муаммо ЦСКАнинг титул ҳомийси — “ВЭБ Банк” Европа Иттифоқи томонидан санкциялар рўйхатига киритилганида. Шу туфайли, Швейцария қонунчилигига мувофиқ, санкциялар остидаги юридик ёки физик шахсдан ҳақ олиш қонунан ман қилинган. Бу эса Фабио Челестинининг Россия клубида ишлаши ва маошини қонуний тарзда қабул қилишида мураккаб вазиятни келтириб чиқармоқда.

Энг қизиғи, агар швейцариялик мутахассис Россияда топган маошини ўз юртидаги банк ҳисоб рақамига ўтказса, унга нисбатан қонуний чоралар кўрилиши мумкин. Аниқроғи, Челестинига 5 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси қўлланиши эҳтимоли бор. Мазкур ҳолатда, у Россияда ишлаган пулларини Швейцарияда сарфламаслиги талаб этилади. Фақат шунда мураббий жиноий жавобгарликдан қутилади.

ЦСКА раҳбарияти ва Фабио Челестини бу муаммони қандай ҳал этиши ҳозирча ноаниқлигича қолмоқда. Мураббийнинг Россиядаги маоши, унинг Европа Иттифоқи ва Швейцария қонунлари билан ўзаро боғлиқ муаммолари футбол оламида қизғин муҳокамага сабаб бўлди.

Бу воқеа халқаро футболда сиёсий ва иқтисодий санкцияларнинг спортга қандай таъсир ўтказишига яна бир ёрқин мисол бўлиб хизмат қилмоқда. ЦСКА мухлислари эса ўз янги мураббийи фаолиятида барча тўсиқлар ечилиб, жамоа олдинга интилишини тиламоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЦСКА бош мураббийи Челестини маош сабабли қамалиш хавфи остида қолди