
Осиё Чемпионлар лигаси мусобақасининг гуруҳ босқич 3-туридан ўрин олган "Пахтакор" ҳамда "Ал-Айн" клублари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди. Унда 0:1 ҳисоби қайд этилиб, меҳмонларнинг ғалабаси билан якунланди.
Ўйин ёмон бошланмади. Биринчи бўлимда майдон эгалари ўйинни назорат қилишнинг уддасидан чиқишди. Лекин, иккинчи бўлимда ҳаммаси ўзгариб кетди.
Ягона гол учрашувнинг 60-дақиқасида Стох томонидан киритилди. Ўйин охирларида меҳмонлар битта кам бўлиб ҳаракат қилишсада, "Пахтакор" жавоб голни ура олмади.
Шу тариқа "Пахтакор" мағлубиятни қабул қилиб олди.
Осиё Чемпионлар лигаси, 3-тур
"Пахтакор" - "Ал-Айн" — 0:1
Гол: Стох (60)
"Пахтакор": Лобанов, Мерзляков, Кримец, Ораховац, Ҳошимов, Соҳибов, Махарадзе, Козак, Андреев, Искандеров, Сергеев.
"Ал-Айн": Ҳолид Иса, Исмоил Аҳмад, Муҳаннад Салим, М.Ғариб, Фарис Жума, Жирес Экоко, М.Абдулраҳмон, Иброҳим Диаки, Аҳмад Барман, Стох, Мюн Жу.
Манба: www.uff.uz “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар