date

ПСЖ — “Интер Майами”: Дезире Дуэ “Мессига қарши синов” олдидан нималар деди?

ПСЖ — “Интер Майами”: Дезире Дуэ “Мессига қарши синов” олдидан нималар деди?
Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг 1/8 финал босқичи ортидан катта қизиқиш уйғотган учрашувлардан бири – ПСЖ ҳамда "Интер Майами" ўртасидаги беллашув олдидан футболчилар фикр билдиришда давом этмоқда. Париж клуби аъзоси Дезире Дуэ ушбу тўқнашув ҳақида катта ҳурмат ва эҳтиёткорлик билан гапирди.

Франция гранди сафидаги ёш ва истиқболли ярим ҳимоячи рақиб ҳақида шундай фикр билдирди:
– "Интер Майами" жуда юқори сифатга эга ва мувозанатли жамоа. Улар сафида таниқли футболчилар – катта тажриба ва чемпионатлар кўрган юлдузлар жамланган. Бу жамоа ҳар қандай рақибга жиддий муаммо туғдира олади.

Унинг таъкидлашича, плей-офф ўйинлари ҳар доим кескин ва ҳар бир хатога жазо муқаррар:
– Бу синов босқичи. Бир оғриқли хато натижани ҳал қилиб қўйиши мумкин. Шунинг учун биз биринчи дақиқаданоқ максимал диққат ва куч билан ҳаракат қилишимиз керак. Рақибни ҳурмат қилган ҳолда, ўз услубимизда, мавсум давомида кўрсатиб келаётган футболимизни намойиш этиш – асосий мақсадимиз.

Дезире Дуэ, айниқса, Месси, Альба, Бускетс каби футболчиларнинг ўйин тажрибасини юқори баҳолади ва уларга қарши ўйнаш катта масъулият эканини қайд этди.

Шу билан бирга, у ПСЖ жамоаси ғалабага бўлган ишончини ҳам яширмади:
– Биз олдинга қадам ташлашни хоҳлаймиз. Бу мусобақа – фақат энг зўрлар учун. Ва биз ўша зўрлардан бири эканимизни исботлашни истаймиз.

Бугунги тўқнашув футбол оламидаги миллионлаб мухлислар диққат марказида бўлади. Мессига қарши собиқ жамоаси ПСЖ, қитъалар ўртасидаги чемпионатнинг 1/8 финал босқичи – бу футболнинг юқори даражасидаги гўзал драмасидир.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ПСЖ — “Интер Майами”: Дезире Дуэ “Мессига қарши синов” олдидан нималар деди?