date

Людмила Карачик: "Кейинги баҳсда Осиё Кубоги йўлланмаси учун майдонга тушамиз"

Людмила Карачик: "Кейинги баҳсда Осиё Кубоги йўлланмаси учун майдонга тушамиз"
Ўзбекистон аёллар терма жамоаси етакчиси Людмила Карачик Лаосга қарши баҳсдан сўнг (0:7) ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бу ўйинни ҳам ўтказиб олдик ва уч очкони қўлга киритдик. Энди бизни бешинчи июль куни ҳал қилувчи учрашув кутиб турибди" - дея фикр билдирди Людмила Карачик.

- Непал терма жамоаси ҳақида фикрдасиз? Непал бизга қанчалик жиддий рақиб бўлиши мумкин...
- Ҳар бир ўйин қийин кечмоқда. Непал ҳам Осиё Кубогига чиқишни хоҳламоқда. Биз кейинги учрашувда Осиё Кубоги йўлланмасини қўлга киритиш учун майдонга тушамиз.

- "Бунёдкор" стадионининг майсаси иссиқ ҳавога дош бера олмагандек. Майдон ҳолати ҳақида гапириб ўтсангиз...
- Майдон жуда нам. Шу сабабли бутсаларимиз лой бўлиб кетди. Шу жиҳатдан ўйнаш бироз қийин бўлди.

Манба: championat.asia
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Людмила Карачик: "Кейинги баҳсда Осиё Кубоги йўлланмаси учун майдонга тушамиз"