date

"Барселона"да катта ўзгариш: Тер Штеген, Араухо ва Фермин Лопес трансферга қўйилди

"Барселона"да катта ўзгариш: Тер Штеген, Араухо ва Фермин Лопес трансферга қўйилди
Европа футболининг энг машҳур клубларидан бири саналган "Барселона"да катта ўзгаришлар кутиляпти, деб хабар берди Barca Universal. Каталонияликлар таркибда янги қон қўшиш мақсадида дарвозабон Марк-Андре тер Штеген, ҳимоячи Рональд Араухо ва ярим ҳимоячи Фермин Лопесни трансфер рўйхатига киритди. Маълуотларга кўра, клуб ушбу уч футболчи учун жами 140 миллион евро ишлаб олиш ниятида.

Клубдаги бу қарорнинг ташаббускори спорт директори Деку бўлгани айтиляпти. Унинг фикрича, жамоа ривожи ва молиявий барқарорлик учун айнан шу футболчиларни сотиш мақбул деб топилган. Шу билан бирга, "Барселона" аллақачон вингер Ансу Фатини ижарага юборгани билан ҳам таркибда тузилиш жараёнига жиддий ёндошаётганини кўрсатмоқда.

"Кўк-анорранглилар"нинг асосий мақсадларидан бири — "Атлетик" клуби вингери Нико Уильямсни харид қилиш. Унинг товон пули 60 миллион еврони ташкил қилади ва бу трансфернинг амалга ошиши учун "Барса" ўзидаги етакчилардан воз кечишга мажбур бўлмоқда.

Каталония клуби айни пайтда янги мавсум олдидан трансфер бозорида фаол ҳаракат қилмоқда. Мухлислар эса, жамоа муваффақиятлари учун ушбу ўзгаришлар қандай таъсир кўрсатишини катта қизиқиш билан кузатишмоқда. Тер Штеген, Араухо ва Фермин Лопес каби асосий ўйинчиларнинг кетиши катта муҳокамаларга сабаб бўлмоқда, чунки улар клуб учун муҳим роль ўйнаган футболчилар эди.

Яқин ҳафталарда "Барселона"да яна бир неча янги трансферлар ва катта қарорлар кутилмоқда. Жамоа ўз олдига қўйган мақсадларга етишиш учун янги юлдузларни жалб этиш ва молиявий имкониятларни кенгайтириш йўлида ҳаракат қилмоқда. "Барса"нинг бу фаолияти Европа футбол бозорида катта шов-шувларга сабаб бўлиши шубҳасиз.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Барселона"да катта ўзгариш: Тер Штеген, Араухо ва Фермин Лопес трансферга қўйилди