
Европа футболида қайғули воқеа бутун спорт жамоатчилигини ларзага келтирди — Португалия терма жамоаси ва “Челси” ҳужумчиси Педро Нету ўзининг яқин дўсти Диогу Жотанинг вафоти сабабли жамоа машғулотларида қатнашмади, деб хабар берди abola.pt. А Bola нашри маълумотига кўра, футболчи фожиали янгиликдан сўнг кучли таъсир остида қолган ва пайшанба кунги машғулотда кўринмади.
Педро Нету ва Диогу Жота узоқ йиллар “Вулверхэмптон” жамоасида бирга тўп сурган, Португалия терма жамоасида ҳам катта дўстлик ва ишонч муносабати ўрнатган эди. Ҳамкасбининг ҳалок бўлиши Педро учун ҳақиқий руҳий синовга айланди. Ҳозирча у жамоасининг клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатидаги “Палмейрас”га қарши чорак финал учрашувида иштирок этадими-йўқми, номаълум бўлиб турибди.
Лондонликлар бош мураббийи Энцо Мареска бу вазиятда футболчининг ички ҳолати ва шахсий танловига тўлиқ ҳурмат билан ёндашмоқда. “Бу бутунлай унинг қарори, у ўйнаш ёки ўйнамаслигини ўзи ҳал қилиши керак ва биз уни қўллаб-қувватлаймиз. Унинг ҳар қандай қарори тўғри бўлади. Шунинг учун у майдонга тушадими-йўқми, фарқи йўқ – ўзини қандай ҳис қилишини кўрамиз. Бир нарса аниқки, биз унга қўлимиздан келганча ёрдам берамиз”, – деди Мареска.
Мазкур воқеа фонида Педро Нетуга нафақат клуби, балки бутун футбол ҳамжамияти ёрдам қўлини чўзмоқда. Мухлислар унинг қарорини тўлиқ қўллаб-қувватлашга, дўсти Жотанинг хотирасига ҳурмат кўрсатишга интилмоқда.
Футбол оламида дўстлик ва инсоний қадриятлар, ҳар қандай муваффақият ва натижадан устун эканини яна бир бор кўрсатди. Мавсумнинг энг муҳим баҳсларидан бири арафасида Педро Нету учун энг асосий масала – ички руҳ ва хотира билан яшаётган юрак. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар