
Нью-Йорк — Испаниянинг машҳур футбол клуби "Реал Мадрид" футболчилари бўлган самолёт бўрон сабабли Нью-Йорк аэропортига қўнишга рухсат ололмаётгани маълум қилинди.
Маълумотларга кўра, ҳаво кемаси уч соатдан ортиқ Нью-Йорк осмонида айланиб учмоқда. Қўниш имконининг бўлмаётгани — АҚШнинг шарқий соҳилидаги кучли ҳаво шароити ва хавфли бўрон билан боғлиқ.
Ҳозирча "Реал" жамоаси ва учувчилар томонидан расмий изоҳ берилмаган. Аммо ҳаво шароити яхшиланиши билан қўниш амалга оширилиши кутилмоқда.
Бу ҳолат нафақат жамоа тайёргарлиги, балки хавфсизлик нуқтаи назаридан ҳам долзарб аҳамият касб этмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар