
MLS чемпионати доирасида ўтказилган навбатдаги тур "Интер Майами" жамоаси учун яна бир муҳум ғалаба билан якунланди. Майамиликлар ўз майдонида "Нью-Инглэнд Революшн" устидан 2:1 ҳисобида зафар қучди. Ушбу беллашувда асосий қаҳрамонлардан бири шубҳасиз Лионель Месси бўлди — аргентиналик афсона яна бир бор майдондаги даражасини кўрсатиб, рақиб дарвозасини икки бор ишғол қилди.
Ўйиндан сўнг клуб бош мураббийи Хавьер Маскерано шогирди ҳақида катта таърифлар берди. Унинг сўзларига кўра, Месси бугунги кунда ҳам футбол тарихидаги энг улуғ номлардан бири бўлиб қолмоқда.
"Мен доим айтаман: Лео — ажойиб футболчи. У кўп йиллардан бери бутун дунё олқишлаётган даражада ўйнамоқда ва бу ҳали ҳам тўхтагани йўқ. Унинг профессионаллик даражаси ақл бовар қилмайди. Лео каби футболчини таркибда кўриш — биз учун шараф", — деди Маскерано матбуот анжуманида.
Шу билан бирга, мураббий Бускетс ва Месси ўртасидаги уйғунликни ҳам алоҳида таъкидлади. Уларнинг ўзаро тушунишлари ва майдондаги ҳамкорлиги иккинчи голда яққол намоён бўлган. "Серхио ҳамиша Мессининг тўпни қаерда қабул қилмоқчи эканлигини билади. Улар йиллар давомида бир жамоада ўйнаб келган ва бу ўзаро алоқа улар ўйинида юксак даражада сақланиб қолган", – дея таъкидлади Маскерано.
Ушбу ғалабадан сўнг "Интер Майами" жамоаси 35 очко тўплаб, Шарқий конференция жадвалида 5-ўринга кўтарилди. "Нью-Инглэнд Революшн" эса 24 очко билан 11-поғонада қолмоқда.
Кейинги турларда Месси ва жамоа қандай натижалар кўрсатиши — футбол ишқибозлари учун катта қизиқиш уйғотмоқда. Афсонавий аргентиналикнинг ҳар бир ўйини энди ҳам мухлислар, ҳам мутахассислар учун алоҳида кузатув остида бўлиб қолади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар