"Реал Мадрид" рекорд миқдорда даромад топиш билан тарих ёзди

1 дақиқа ўқиш2.7K
"Реал Мадрид" рекорд миқдорда даромад топиш билан тарих ёзди
Европа футболидаги энг барқарор ва даромадли клублардан бири ҳисобланган Мадриднинг машҳур "Реал" жамоаси 2024/25-молиявий мавсумига оид расмий ҳисоботини тақдим этди, деб хабар берди realmadrid.com.

Клуб эълон қилган рақамлар бир қарашдаёқ мухлислар ва экспертларни ҳайратга солиши табиий. Чунки бу ҳисобот орқали “қироллик клуби” нафақат спортда, балки молия соҳасида ҳам қандай юксак поғоналарни эгаллаганини яна бир бор намойиш этди.

Мадридликлар 2024/25-йилда ҳеч қандай трансферсиз, яъни футболчи сотувларидан даромад олмасдан туриб, 1 миллиард 185 миллион евро фойда кўрган. Бу ўтган йилги кўрсаткичдан тахминан 10 фоизга кўпроқ ва клуб тарихидаги мутлақ рекорд сифатида қайд этилди.

Бундай юқори даромад фонида "Реал"нинг соф фойдаси ҳам жиддий ўсишга эришди — 24,3 миллион евро. Бу кўрсаткич ўтган мавсумга нисбатан 56 фоизга ошиб, клубнинг иқтисодий фаолияти қанчалик самарали эканини кўрсатмоқда.

Эътиборга молик яна бир жиҳат — EBITDA кўрсаткичи. Бу солиқлар, фоизлар ва амортизация харажатларини инобатга олмаган ҳолдаги фойда миқдоридир. “Реал” учун бу рақам 242,9 миллион еврони ташкил қилган. Бу ҳам тарихий рекорд сифатида қайд этилди ва жамоа молиявий механизмларини қай даражада муваффақиятли йўлга қўйганини тасдиқлайди.

Ҳозирда клубнинг умумий соф капитали 598 миллион еврога етган. Қарз ва капитал ўртасидаги нисбат эса 0 га тенг — бу “Реал” деярли мутлақ қарзсиз ҳолатда эканини англатади.

Шу билан бирга, клубнинг стадиони — “Сантьяго Бернабеу”ни қайта қуриш мақсадида олинган кредитлардан ташқари, “Реал”нинг тоза қарзи бор-йўғи 12 миллион еврони ташкил этади. Бундай барқарорлик кўплаб етук клублар учун орзу бўлиб қолмоқда.

Кўриниб турибдики, “Реал Мадрид” нафақат майдонда, балки молиявий режаларда ҳам чемпионликка интилмоқда. Футболчилар, мухлислар ва инвесторлар учун бундай барқарорлик эса эртанги кунга ишонч ва илҳом бағишлайди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?