date

“Ливерпуль” янги қанот ҳужумчисини Франциядан излаяпти

“Ливерпуль” янги қанот ҳужумчисини Франциядан излаяпти
Англиянинг машҳур “Ливерпул” клуби жамоани кучайтириш учун Франция чемпионатида тўп сураётган ёш ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда. Журналист Саша Таволиерининг маълум қилишича, “Лион” клуби таркибида ўйнаётган 20 ёшли қанот ҳужумчиси Малик Фофана мерсисайдликлар учун асосий трансфер мақсадларидан бири сифатида кўрилмоқда. Ушбу футболчи клубнинг италиялик ярим ҳимоячиси Федерико Кезанинг ўрнига асосий номзод сифатида танланган.

Маълумотларга кўра, Кеза яқин кунларда Англияни тарк этиб, фаолиятини Италияда давом эттириши кутилмоқда. Шу сабабли “Ливерпул” раҳбарияти ёш ва иқтидорли ҳужумчига эътибор қаратмоқда. Манбада айтилишича, Малик Фофананинг Англия Премер-лигаси клубига ўтиш эҳтимоли юқори.

Фофана ўтган мавсум “Лион” сафида барча мусобақаларда 41 та ўйинда майдонга тушди, 11 та гол урди ва 6 та голли узатма берди. Франциялик ҳужумчининг амалдаги шартномаси 2028 йил ёзига қадар амал қилади. Трансфермаркт порталига кўра, Фофананинг бозор қиймати 30 миллион еврони ташкил этади.

“Ливерпул” бу трансфер орқали қанот ҳужумини кучайтириш ва жамоанинг рақобатбардошлигини ошириш ниятида. Трансфер бўйича музокаралар яқин кунларда янада фаоллашиши кутилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Ливерпуль” янги қанот ҳужумчисини Франциядан излаяпти