date

Равшан Эрматов миллий терма жамоанинг келгуси ўйинлари ҳақида баёнот берди

Равшан Эрматов миллий терма жамоанинг келгуси ўйинлари ҳақида баёнот берди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти Равшан Эрматов Мираброр Усмонов кубоги-2025 мусобақаси ва миллий терма жамоанинг келгуси ўйинлари ҳақида муҳим баёнотлар берди. Унинг сўзларига кўра, бундай мусобақалар ўзбек футболининг келажаги ва ёшлар учун катта аҳамиятга эга.

Эрматов таъкидлашича, 10 йил мобайнида ўзбек футболининг ривожига беқиёс ҳисса қўшган, 10 йил раҳбарлик қилган Мираброр Зуфарович Усмонов хотирасига бағишлаб ҳар йили мусобақалар ўтказилиб келинмоқда. Бундай турнирлар орқали Мираброр Усмонов каби футболимиз арбобларини эслаб туриш – миллий қадрият ва анъана сифатида алоҳида ўрин тутади. Саудия Арабистони ва Япония каби нуфузли жамоалар билан ташкил этилган мусобақалар ёшлар учун катта тажриба мактабига айланмоқда. Стадионга ташриф буюрган мухлислар ҳам ҳар бир ўйиндан ҳақиқий завқ олгани қайд этилди.

Ўзбекистон халқини қизиқтираётган яна бир муҳим масала — миллий терма жамоа Жаҳон чемпионати олдидан қайси жамоаларга қарши ўртоқлик учрашувлари ўтказиши. Эрматов бу саволга жавоб бериб, сентябрь ойида Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида махсус мусобақа ўтказилишини ва бу турнир ЖЧга тайёргарликнинг муҳим босқичи бўлиб хизмат қилишини маълум қилди. Қолган ўйинлар ҳақида эса ҳозирча маълумот бериш эрта эканини, қарор қабул қилингач, расман эълон қилиниши айтилди.

Европа ва Америка терма жамоалари билан музокаралар ҳақида сўралганда, Эрматов бу йўналишда ҳам халқаро ўйинлар кутиб турганини тасдиқлади.

Мухлислар эса, терма жамоамизнинг янги режалари ва келажакдаги ўйинларини катта қизиқиш билан кузатишмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Равшан Эрматов миллий терма жамоанинг келгуси ўйинлари ҳақида баёнот берди