date

Лазизбек Мулложонов допингда гумон қилинмоқда

Лазизбек Мулложонов допингда гумон қилинмоқда

Халқаро Тест Агентлиги (ИТА) ўзбекистонлик боксчи Лазизбек Мулложоновнинг допинг қоидасини бузган бўлиши мумкинлигини маълум қилди.

2025-йил 11-июн куни мусобақадан ташқари ўтказилган назорат чоғида спортчидан олинган намунада “метҳастероне” моддаси – анаболик-андрогеник стероид аниқланган.

Ушбу модда Бутунжаҳон Антидопинг Агентлиги (WАДА) томонидан тақиқланган моддалар рўйхатига киритилган. У C1.1 бўлимида қайд этилган бўлиб, ҳар қандай ҳолатда – мусобақа давомида ёки ундан ташқарида – ишлатилиши ман этилган.

“Метҳастероне” мушак массасини тезда ошириш, куч ва чидамлиликни кучайтириш хусусиятига эга синтетик модда саналади. Бу спортда адолат принципларини бузганлиги сабабли қатъиян тақиқланган.

Мулложоновга бу ҳолат бўйича расмий хабар етказилган ва унга “Б” намунани қайта таҳлил қилишни сўраш ҳуқуқи берилган. Агар у бундан воз кечса, бу ҳолат допинги қоидабузарлик сифатида тасдиқланади. “Б” намунаси ҳам мусбат бўлса, расмий жазо чораси қўлланилади.

Шунингдек, спортчига бу натижа юзасидан изоҳ бериш имконияти ҳам тақдим этилган. Ҳозирда текширув ишлари давом этмоқда ва якуний қарор шу асосда қабул қилинади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Лазизбек Мулложонов допингда гумон қилинмоқда