date

Ашраф Ҳакимий 15 йил қамалиши мумкин — зўрлашда айбланмоқда

Ашраф Ҳакимий 15 йил қамалиши мумкин — зўрлашда айбланмоқда

Парижнинг “ПСЖ” жамоаси ва Марокаш терма жамоасининг ҳимоячиси Ашраф Ҳакимий жуда жиддий ҳуқуқий муаммога дуч келмоқда. Франциянинг Le Parisien нашри маълум қилишича, у зўрлашда айбланмоқда ва агар айб исботланса, 15 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

2023 йил март ойида Нантер прокуратураси томонидан бошланган тергов ишида Ҳакимий 24 ёшли қизга нисбатан жинсий тажовуз қилганликда гумон қилинган. Қизнинг таъкидлашича, у футболчи билан ижтимоий тармоқлар орқали танишган ва унинг таклифига кўра уйига борган. Аммо у ерда вазият кескин ўзгарган.

Жабрланувчи иддао қиладики, у бир неча марта қаршилик билдирган ва ҳатто уйдан чиқиб кетишга уринган. Шунга қарамасдан, Ҳакимий унга тегажоғлик қилган ва зўрлаш содир этилган.

Прокуратура томонидан берилган айблов катта жазони назарда тутади — 15 йилгача қамоқ. Энди иш судья кўриб чиқиши билан давом этади. Тергов жараёнида ҳар икки томоннинг баёноти, далиллар ва ҳуқуқий жиҳатлар атрофлича ўрганилади.

Маълумот учун, Ашраф Ҳакимий — дунё футболининг ёрқин юлдузларидан бири бўлиб, “ПСЖ”да ўз ўрнига эга. Унинг адвокатлари унга қўйилган айбловларни рад этмоқда ва футболчининг бегуноҳлигини исботлаш учун ҳаракат қилмоқда.

Бу иш Франция ва халқаро спорт жамоатчилигининг эътиборида. Сўнгги қарорни суд чиқаради.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ашраф Ҳакимий 15 йил қамалиши мумкин — зўрлашда айбланмоқда