date

ПСЖда дарвозабонлар инқилоби: Шевальега ишонч, Доннарумма кетиши кутиляпти

ПСЖда дарвозабонлар инқилоби: Шевальега ишонч, Доннарумма кетиши кутиляпти

Европа Чемпионлар лигасининг амалдаги энг кучли жамоаси “Пари Сен-Жермен” янги мавсум арафасида трансфер бозорида яна бир катта қарор қабул қилди, деб хабар берди lequipe.fr. Клуб раҳбарияти Франциянинг иқтидорли дарвозабони Люк Шевальени “Лилль” жамоасидан олиб келди ва бу қарор ПСЖда дарвозабонлар ротациясига нуқта қўйди.

Манбаларга кўра, ПСЖ спорт директори Луиш Кампуш клуб раҳбарияти билан музокаралар чоғида аниқ бир позицияни илгари сурган — у жамоада дарвозабонлар навбатлашувига кескин қарши чиққан. Кампушнинг фикрига кўра, бир рақамли дарвозабон фақат битта бўлиши шарт ва бу лавозим энди Люк Шевальега тегишли бўлади. Журналист Лоик Танзи таъкидлаганидек, клубда айнан Шевальега тўлиқ ишонч билдирилган ва у асосий посбон сифатида кўрилади.

Шу билан бирга, бош мураббий Луис Энрике ҳам Шевалье билан суҳбатда унинг психологик ва жисмоний жиҳатдан асосий таркибда ўйнашга тўлақонли тайёрлигини тасдиқлаган. Клубдаги бундай ўзгаришлар эса, шубҳасиз, италиялик голкипер Жанлуижи Доннарумманинг келажагига жиддий таъсир ўтказади.

Маълумотларга кўра, Доннарумманинг агентлари ҳам футболчининг келгуси фаолияти масаласида иш бошлаган ва ҳозирда Англиянинг қатор етакчи клублари уни ўз сафига қўшишга катта қизиқиш билдирмоқда. ПСЖдаги бу янги “дарвозабонлар сиёсати” нафақат француз футбол жамоалари, балки Европа грандлари учун ҳам қизиқиш уйғотмоқда.

Дарвозабонлар ўртасидаги рақобат, йўналиш ва клубдаги янги стратегия ПСЖнинг янги мавсумидаги ишонч ва барқарорлик учун муҳим омил бўлиши мумкин. Мухлислар эса янги мавсумда ПСЖ дарвозасини ким қўриқлашини ва Доннарумманинг келажаги қай йўналишда ҳал бўлишини қизиқиш билан кутмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ПСЖда дарвозабонлар инқилоби: Шевальега ишонч, Доннарумма кетиши кутиляпти