date

“Барса” Ориол Ромеу билан шартномани бекор қилмоқчи

“Барса” Ориол Ромеу билан шартномани бекор қилмоқчи

“Барселона” спорт директори Деку янги мавсум олдидан бош мураббий Ханс-Дитер Флик раҳбарлигидаги мураббийлар штаби режасига киритилмаган футболчилардан халос бўлиш устида ишламоқда.

Клуб таркибини тарк этиши керак бўлган ўйинчилардан бири — 33 ёшли ярим ҳимоячи Ориол Ромеу. “Барса” уни бир неча вақт аввал трансфер рўйхатига қўйган, аммо шу пайтга қадар футболчига қизиққан ва сотиб олишга ҳаракат қилган жамоа топилмади.

Журналист Габриэл Санснинг хабар беришича, каталонияликлар тажрибали футболчи билан шартномани муддатидан олдин бекор қилишни истамоқда ва бу масала бўйича Ромеу агентлари билан музокаралар олиб борилмоқда. Унинг амалдаги шартномаси яна бир йилга мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Барса” Ориол Ромеу билан шартномани бекор қилмоқчи