«Манчестер Юнайтед» ниҳоят «Тоттенхэм»ни мағлуб этди ва уч ўйинлик ғалабасиз сериясига чек қўйди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

«Манчестер Юнайтед» ниҳоят «Тоттенхэм»ни мағлуб этди ва уч ўйинлик ғалабасиз сериясига чек қўйди

Спорт 11-12-2016, 22:05 446
«Манчестер Юнайтед» ниҳоят «Тоттенхэм»ни мағлуб этди ва уч ўйинлик ғалабасиз сериясига чек қўйди

Англия чемпионатининг 15-туридан ўрин олган “Манчестер Юнайтед” – “Тоттенхэм” учрашуви ўз ниҳоясига етди.

Унда 1:0 ҳисоби қайд этилиб, манкунианликларнинг ғалабаси билан якунланди.

Учрашувнинг қўп қисми тенгкурашлар остида ўтди ва “МЮ“ асосий қарши ҳужумлар билан ўйнади. “Тоттенхэм“ эса ўйин назоратини ўз қўлига ушлаб туришга интилди.

Шундай бўлсада, биринчи бўлимнинг 29-дақиқасида Генрих Мхитарян жамоасининг тезкор қарши ҳужумини ажойиб гол билан якунлаб, ҳисобни очди – 1:0.

“Тоттенхэм“ финал ҳуштагига қадар жавоб голини киритишга ҳаракат қилди. Лекин Де Хеа бу кечада дарвозасидан тўп олиб чиқмади.

Шу тариқа, “Манчестер Юнайтед” ўзида “Тоттенхэм”ни мағлуб этиб, уч ўйинлик ғалабасиз сериясига чек қўйди.

Англия чемпионати, 15-тур

Манчестер Юнайтед – Тоттенхэм 1:0 (1:0, 0:0)

Гол: 1:0 – 29 Мхитарян.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Рохо, Джонс, Дармиан, Валенсия, Эррера, Кэррик, Погба, Мхитарян (Байи, 85), Марсьяль (Рэшфорд, 72), Ибрагимович.
Тоттенхэм – Льорис, Алдервейрелд, Роуз, Уокер, Вертонген, Эриксен (Нкуду, 83), Дембеле (Уинкс, 67), Ваньяма, Алли, Сон Хын Мин (Сиссоко, 57), Кейн.
Огоҳлантиришлар: Валенсия (32), Ваньяма (58), Погба (64), Мхитарян (76), Уокер (78), Роуз (82).


Zamin.uz нинг Facebook’даги расмий саҳифасига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.