date

Луис Энрике Европанинг энг яхши мураббийи деб топилди

Луис Энрике Европанинг энг яхши мураббийи деб топилди

ESPN таҳлилига кўра, Европанинг энг кучли 30 мураббийи орасида биринчи ўринни “ПСЖ” бош мураббийи Луис Энрике эгаллади.

Испаниялик мутахассис “Ливерпуль” устози Арне Слотни (2-ўрин) ва “Манчестер Сити”ни бошқараётган Хосеп Гвардиолани (3-ўрин) ортда қолдирди.

Кучли бешликка, шунингдек, аввал “Байер” (Леверкузен)да ишлаган ва ҳозир “Реал” (Мадрид) клубини бошқараётган Хаби Алонсо (4-ўрин) ҳамда “Барселона” устози Ханс-Дитер Флик (5-ўрин) кирди.

6-дан 10-ўринга қадар эса “Арсенал”дан Микель Артета, “Наполи”дан Антонио Конте, “Ал-Ҳилол”дан Симоне Индзаги, “Рома”дан Жан Пьеро Гасперини ва “Атлетик” (Билбао)дан Эрнесто Валверде жойлашди.

“Челси” мураббийи Энцо Мареска клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қўлга киритилган ғалабадан сўнг 12-поғонада қайд этилди.

Рейтингни Франкфуртнинг “Айнтрахт” клуби мураббийи Дино Томмеллер якунлади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Луис Энрике Европанинг энг яхши мураббийи деб топилди