АПЛ 2025/26 мавсуми 16 август куни старт олади

АПЛ 2025/26 мавсуми 16 август куни старт олади

2025/26 йилги Англия Премьер-лигаси 16 августга ўтар кечаси старт олади, деб Kursiv media хабар берди. Чемпионат “Энфилд”даги “Ливерпул” — “Борнмут” учрашуви билан бошланади. Ўйин соат 00:00 да (Тошкент вақти) старт олади. Мавсумда 38 тур ва 380 та учрашув бўлиб, у 2026 йил 24 майда якунланади.

Манчестер Сити” сафига кирган Абдуқодир Хусанов илк турда 16 август куни соат 21:30 да “Вулверхэмптон” майдонида баҳс олиб боради.

Биринчи турда “Астон Вилла” — “Ньюкасл”, “Челси” — “Кристал Пэлас”, “Манчестер Юнайтед” — “Арсенал” каби қизиқарли учрашувлар ҳам ўтказилади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар