date

Доннарумма «ПСЖ» билан хайрлашди, энди АПЛга йўл олмоқда

Доннарумма «ПСЖ» билан хайрлашди, энди АПЛга йўл олмоқда

Франция чемпионатининг 2-туридан ўрин олган «ПСЖ» – «Анже» (1:0) учрашуви нафақат натижаси, балки муҳим воқеаси билан ҳам тарихда қолди. «Парк де Пренс»даги баҳсдан кейин Италия терма жамоаси посбони Жанлуижи Доннарумма парижлик мухлислар билан хайрлашди.

26 ёшли иқтидорли дарвозабонга айнан ушбу учрашувдан сўнг хайрлашув маросими ташкил этилди. У мухлисларга қўл силкиб миннатдорчилик билдирди ва бир неча йил давомидаги қўллаб-қувватлов учун ўз ташаккурини билдирди.

АПЛ клублари диққат марказида

Кечаги воқеадан сўнг Доннарумманинг келгуси фаолияти бўйича саволлар янада орта бошлади. Айниқса, Англиянинг икки йирик клуби – «Манчестер Сити» ва «Манчестер Юнайтед» уни ўз сафига қўшиб олиш истагини билдиргани ҳақида хабарлар тарқалган.

Манбаларга кўра, ҳозирда дарвозабон айнан «Сити» билан музокара жараёнида. Агар келишув ижобий якун топса, у тез орада «шаҳарликлар»нинг янги трансфери сифатида таништирилиши кутилмоқда.

Париждаги саёҳат якунланмоқда

Жанлуижи «ПСЖ» сафидаги фаолияти давомида мухлисларни қатор маротаба қутқаргани, муҳим учрашувларда ўз маҳоратини намоён этгани билан ёдда қолганди. Энди эса унинг йўли Англия чемпионатига олиб чиқиши мумкин.

Футбол таҳлилчилари фикрича, Доннарумманинг АПЛга келиши чемпионатдаги рақобат даражасини янада юқорилашига хизмат қилади. Париждаги хайрлашув эса янги саҳифанинг бошланиши сифатида тарихда қолди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Доннарумма «ПСЖ» билан хайрлашди, энди АПЛга йўл олмоқда