date

Артур Гулиев Миланда ЧМда олтин медални қўлга киритди

Артур Гулиев Миланда ЧМда олтин медални қўлга киритди

Ўзбекистон каноисти Артур Гулиев Милан шаҳрида бўлиб ўтган Каноэ ва байдарка бўйича Жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритди, деб ёзмоқда Курсив медиа сайти.

У 200 метр масофани 38,6 сонияда якунлаб, ғалабага эришди. Иккинчи ўринни испан каноисти Пабло Грана эгаллади, учинчи ўрин Россиядан Сергей Свинарёвга берилди, у нейтрал байроқ остида иштирок этган.

Бу Ўзбекистон вакили учун дунёнинг энг йирик мусобақаларидаги илк олтин медаль эмас. 2023 йил ёзда у Германияда ҳам 200 метр масофада 38,7 сония натижаси билан биринчи ўринни олган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Артур Гулиев Миланда ЧМда олтин медални қўлга киритди