date

Трамп: 2026 йилги Жаҳон чемпионати Америкага улкан фойда олиб келади

Трамп: 2026 йилги Жаҳон чемпионати Америкага улкан фойда олиб келади

АҚШ президенти Доналд Трамп футбол тарихидаги энг йирик мусобақалардан бири бўлган 2026 йилги Жаҳон чемпионати ҳақида фикр билдириб, унинг иқтисодий ва ижтимоий аҳамиятини алоҳида таъкидлади.

Трампнинг сўзларига кўра, мусобақа нафақат спорт оламидаги йирик воқеа бўлади, балки мамлакат иқтисодиётига ҳам катта улуш қўшади.

— Бу чемпионат Америка иқтисодиётига 30 миллиард доллардан зиёд маблағ олиб киради, шу билан бирга 185 мингга яқин янги иш ўрни яратади, — деди у.

Президент, шунингдек, стадионларда хавфсизлик чоралари энг юқори даражада таъминланишига ҳам умид билдирди.

Қуръа ва мезбонлик ҳақида

Маълумот учун, жорий йилнинг 5 декабр куни Вашингтондаги Кеннеди марказида чемпионатга қуръа ташлаш маросими ўтказилади.

2026 йилги жаҳон чемпионати АҚШ, Канада ва Мексика ҳудудларида ўтказилиши режалаштирилган. Тарихда илк бор 48 та миллий жамоа қатнашади, улар орасида Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор.

Финал 19 июль куни Нью-Йорк яқинида жойлашган «MetLife Stadium»да бўлиб ўтиши белгиланган.

Муттахассислар фикрича, ушбу мусобақа нафақат спорт, балки иқтисодий ривожланиш ва туризм соҳасида ҳам катта сингдирувчи кучга айланади. Шу боис, 2026 йилги мундиал дунё тарихидаги энг ёрқин чемпионатлардан бири сифатида хотираларда қолиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Трамп: 2026 йилги Жаҳон чемпионати Америкага улкан фойда олиб келади