date

Чендлер фикри: Топурия учун энг муносиб рақиб аниқланди

Чендлер фикри: Топурия учун энг муносиб рақиб аниқланди

ММА оламида яна қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўладиган фикрлар айтилди. Америкалик машҳур UFC жангчиси Майкл Чендлер 70 кг вазн тоифасида амалдаги чемпион Илия Топурия учун қайси жангчи муносиб рақиб бўлиши мумкинлигини очиқ баён қилди.

Чендлернинг фикрича, Жастин Гэтжи айнан шу йўналишда чемпион учун энг кучли синовга айланиши эҳтимолдан холи эмас. “Менимча, Жастин Илия учун жуда жиддий рақобатчи бўла олади. Агар бу тўқнашув амалга ошса, ўз шахсий тахминларимга кўра, устунликни Гэтжига берган бўлардим. Чунки у охирги вақтларда яна юқори формасига қайта бошлади. Жастин ўзининг тажрибаси ва тактик курашлари билан Топурияга қарши кутилмаган натижа қайд этиши мумкин”, — деди Чендлер дея унинг сўзларини “Bloody Elbow” келтирди.

Эслатиб ўтамиз, Жастин Гэтжи ўзининг охирги жангида Рафаэль Физиевга қарши майдонга тушиб, ҳакамларнинг якдил қарорига кўра ғалабага эришганди. Бу натижа уни яна юқори поғонага олиб чиқди ва унинг кучли рақиб сифатидаги нуфузини янада мустаҳкамлади.

ММА мухлислари учун энг қизиқ савол — Топурия ва Гэтжи тўқнашуви амалга ошадими? Агар бу жанг уюштирилса, у нафақат UFC тарихида, балки бутун жанг санъати оламида ҳам энг кутилган ва қизиқарли беллашувлардан бирига айланиши турган гап.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Чендлер фикри: Топурия учун энг муносиб рақиб аниқланди