date

Мартинович орзуси: “Қайрат” сафида “Реал” ёки ПСЖга қарши ўйнаш

Мартинович орзуси: “Қайрат” сафида “Реал” ёки ПСЖга қарши ўйнаш

Қозоғистон чемпиони “Қайрат”нинг тажрибали сардори Александр Мартинович Чемпионлар Лигаси 2025/2026 мавсумида жамоасига рақиб сифатида қайси клубларни кўришни исташи ҳақида тўхталиб ўтди. Беларуслик ҳимоячига кўра, олдиндаги мусобақа нафақат жамоа учун, балки мухлислар учун ҳам тарихий саҳифа бўлиши мумкин.

— Чемпионлар Лигасининг янги регламенти асосида “Қайрат” ўз майдонида Европанинг энг нуфузли клубларидан бирига қарши баҳс олиб боради. Менинг шахсий орзум — Олмаотада “Реал Мадрид” ёки ПСЖ каби катта клубларни кўриш. “Реал” — болалигимдан мухлислик қилиб келаётган ва ҳозиргача диққат билан кузатиб борадиган жамоа. ПСЖ эса бугунги кунда дунёнинг энг кучли клубларидан бири. Шунингдек, Россия терма жамоаси посбони Матвей Сафоновни ҳам кўрганимдан мамнун бўлардим, — деди Мартинович.

Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар Лигаси қуръаси бугун, 28 август куни бўлиб ўтади. Маросим Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланиши белгиланган. Ушбу мусобақанинг амалдаги чемпионлик соврини эгаси Франция гранди — “Пари Сен-Жермен” ҳисобланади.

Муттахассислар таъкидлашича, “Қайрат”нинг Европа саҳнасида қандай рақиблар билан тўқнашиши катта қизиқиш уйғотмоқда. Мухлислар эса ўз жамоасининг тарихий баҳсларини орзиқиб кутмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Мартинович орзуси: “Қайрат” сафида “Реал” ёки ПСЖга қарши ўйнаш