Россия ва жаҳон чемпиони бўлган жанговар самбо устаси, шунингдек, ММА жангчиси Велимурод Алхасов Макҳачқалада содир бўлган нохуш ҳодисадан сўнг ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда "TUT DAGESTAN" телеграм канали хабар тарқатди.
Дастлабки маълумотларга кўра, можаро спортчининг рафиқасига бошқа бир эркакнинг “ортиқча тикилиб қараши” сабаб келиб чиққан. Шу вақтда аёл ниқобда бўлган ва бу ҳолат икки томон ўртасида оғзаки тортишувга айланиб кетган.
Низо авж олгандан сўнг, Велимурод Алхасов ёнидаги травматик қуролни ишга солиб, нотаниш шахс томон бир неча марта ўқ узгани айтилаётгани хабар қилинди.
Жабрланган шахсга воқеа жойидаёқ тиббий ёрдам кўрсатилган. Спортчи эса орадан кўп вақт ўтмай ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан ушланган.
Ҳозирги вақтда Велимурод Алхасов ички ишлар бўлимида сақланаётгани маълум қилинди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!