date

Жек Грилиш порламоқда: «Эвертон» ғалабаси, 4 ассистлик супер старт

Жек Грилиш порламоқда: «Эвертон» ғалабаси, 4 ассистлик супер старт

АПЛнинг 3-турида «Эвертон» ўз уйида драматик тарзда «Вулверхэмптон»ни 3:2 ҳисобида енгди. «Ирисчилар» таркибида ёзда «Сити»дан келиб қўшилган Жек Грилиш ўйин тақдирини ҳал этган асосий қаҳрамонга айланди — у икки бор ҳал қилувчи пас (ассист) бериб, ҳужумлар ритмини белгилади.

Қизиғи, Грилиш бугунги зўр ўйиндан аввал «Брайтон»га қарши беллашувда ҳам (2:0) иккита голга ассистентлик қилган эди. Демак, янги жамоасида у кетма-кет икки ўйинда 2 тадан — жами 4 ассист йўллади ва «Эвертон»нинг ҳужумини креатив марказдан «ёқиб» берди.

Солиштириш учун: ўтган мавсум Жек «Манчестер Сити» сафида АПЛ доирасида бутун мавсум давомида бор-йўғи 1 та гол ва 1 та ассист қайд этганди. Эндиликда эса у фақат уч тур ўтиб, 4 та ассист билан лиганинг мутлоқ етакчисига айланиб турибди — форма, иштиёқ ва ишонч қандай натижа бера олишига ёрқин мисол.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Жек Грилиш порламоқда: «Эвертон» ғалабаси, 4 ассистлик супер старт