date

Нега бойлар орасида гольф “ҳоббилар подшоҳи” саналади?

Нега бойлар орасида гольф “ҳоббилар подшоҳи” саналади?

Гольф кўпчилик учун шунчаки спорт тури эмас, балки ўзига хос мақом ва нуфуз рамзи. Бу ўйин кўпинча “ҳоббилар қироли” деб аталади, чунки майдонда ортиқча шовқин йўқ, баҳс эса жуда узоқ вақт давом этади. Бу эса иштирокчилар учун исталган мавзуда бафуржа мулоқот қилиш имкониятини беради.

Аъзолик ҳақи

Дунёдаги энг нуфузли гольф клубларидан бири — АҚШдаги Augusta National аъзолик бадали йилига ўртача $20 000–40 000 атрофида. Дубайда жойлашган Emirates Golf Club эса бир йилда тахминан $15 000 сарф талаб қилади.

Жиҳозлар

Бир дона юқори сифатли гольф таёқчалари тўплами (14 дона) $1 500–5 000 оралиғида баҳоланади. Агар махсус спорт кийимлари ва пойабзал ҳам қўшилса, оддийгина бошлаш учун камида $2 000 сарф керак бўлади.

Ўйин харажати

Бир марта майдонга кириш ҳақи (green fee) ўртача $100–500 ни ташкил этади. Премиум даражадаги клубларда эса нарх янада баланд.

Майдони ва инфратузилмаси

Биргина гольф майдони ўртача 60–80 гектар ер талаб қилади. Уни йил давомида сақлаш ва парваришлаш учун миллионлаб доллар маблағ сарфланади. Шу сабабли гольф асосан иқтисодий жиҳатдан қудратли давлатларда ривож топган.

Мақом ва бизнес муҳити

Гольф — оддий спорт эмас, балки йирик келишувлар ва бизнес мулоқотлар учун майдон. Кўплаб катта шартномалар айнан гольф ўйини чоғида келишиб олинади. Шунинг учун ҳам бу спорт асосан тадбиркорлар, инвесторлар ва юқори лавозим эгалари орасида машҳур.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Нега бойлар орасида гольф “ҳоббилар подшоҳи” саналади?