Германия миллий жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагельсманн келаётган Жаҳон чемпионатида терма жамоа олдига қўйилган вазифалар ҳақида гапирди.
Мураббийнинг таъкидлашича, Германия учун энг катта мақсад — ғалаба қозониш ва кубокни қўлга киритиш ҳисобланади.
— Менимча, Жаҳон чемпионатида зафар қозонишни хоҳлашимиз мутлақо одатий ҳолат. Буни орзу қилиш ёки айтмаслик кераксиз эмас, чунки Германия доим юқори марраларга интилади. Мен 100 фоиз ишонаманки, ҳеч бир футболчи бошқача жавоб қайтармаган бўларди. Агар кимдир бошқача фикрда бўлганида, у бизнинг сафимизда умуман бўлмаган бўларди, — деди Нагельсманн.
Таъкидлаш жоизки, Германия сўнгги йилларда халқаро мусобақаларда кўнгилдагидек натижа кўрсата олмаганди. Шу боис Нагельсманн ва унинг шогирдлари ЖЧ-2026да жамоани қайтадан жаҳон футболи чўққисига олиб чиқишни мақсад қилиб қўйган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!