date

CAFA-2025. Ўзбекистон Қирғизистонни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео)

CAFA-2025. Ўзбекистон Қирғизистонни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео)

CAFA-2025 3-тури доирасида Ўзбекистон миллий жамоаси Қирғизистонни йирик ҳисобда мағлубиятга учратиб, турнир финалига чиқди.

Темур Кападзе шогирдлари «Олимпия» стадионидаги баҳсда қўшниларимиздан ўйин борасида устунлигини кўрсата олди. 20-дақиқада Акмал Мозговой дебют голи билан ҳисобни очган бўлса, 66-дақиқада Отабек Шукуров пеналтидан иккинчи голни урди. Захирадан майдонга тушган Игор Сергеев эса Шукуровнинг узатмасидан кейин ҳисобни йириклаштирди. Ўйин якунида Азизбек Турғунбоев якуний натижани ўрнатди – 4:0.

Қайд этиш жоиз, рақиблар Валерий Кичиннинг 45-дақиқадаги четлатилишидан кейин майдонда 10 киши қолганди.

Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 4:0

Голлар: 1:0 – 20, Акмал Мозговой (Ҳусниддин Алиқулов), 2:0 – 67, Отабек Шукуров (пенальти), 3:0 – 82, Игорь Сергеев (Отабек Шукуров), 4:0 – 90+3, Азиз Турғунбоев.

Ўзбекистон: 1.Ўткир Юсупов, 3.Ҳожакбар Алижонов (24.Иброҳимхалил Йўлдошев, 88), 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 6.Акмал Мозговой (10.Азиз Ғаниев, 73), 9.Одил Ҳамробеков (7.Отабек Шукуров, 46), 13.Шерзод Насруллаев (11.Остон Ўрунов, 46), 14.Элдор Шомуродов (21.Игорь Сергеев, 73), 20.Ҳожимат Эркинов (19.Азиз Турғунбоев, 80), 22.Аббос Файзуллаев (8.Жамшид Искандеров, 73), 23.Ҳусниддин Алиқулов, 30.Алибек Давронов.

Захира: 12.Абдувоҳид Неъматов, 35.Владимир Назаров, 15.Умар Эшмуродов, 27.Дилшод Комилов, 31.Руслан Жиянов.

Қирғиз Республикаси: 1.Эржан Токотаев (13.Артём Прадкин, 53), 2.Валерий Кичин, 3.Тамирлан Қўзибоев, 5.Арлен Бексулов, 7.Жоэль Кожо (24.Нурланбек Сариқбаев, 81), 10.Гулжигит Алиқулов (9.Эрнист Ботирхонов, 53), 12.Одил Абдураҳмонов, 14.Александр Мишенко, 19.Эрмек Кенжабоев, 21.Каи Мерк (17.Уланбек Сулаймонов, 46), 23.Эрбол Атабаев.

Захира: 4.Азим Азаров, 6.Магамед Узденов, 11.Атаи Жумашев, 16.Руслан Амиров, 20.Эсенбек Усун Улу, 22.Амир Жапаров, 25.Ислам Юнусов, 26.Адил Қодиржонов.

Огоҳлантиришлар: Каи Мерк (19), Арлен Бексулов (32)

Четлатиш: Валерий Кичин (45)

Шу тариқа, Ўзбекистон миллий жамоаси гуруҳда 7 очко ва тўплар нисбатига кўра (+5), Ўмонни ортда қолдириб, финалга йўлланма олди. Эронга қарши ҳал қилувчи учрашув 8 сентябр куни Тошкентдаги «Олимпия» стадионида соат 19:30да бошланади.

3-ўрин учун ўйин эса Ўмон ва Ҳиндистон ўртасида 8 сентябр куни Тожикистоннинг Ҳисор шаҳрида бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » CAFA-2025. Ўзбекистон Қирғизистонни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео)